Бишкекда уч милиционер ўлдириб кетилди

Қотиллик содир этилган уй қуршовга олинган.

Сешанба кечқурун пойтахт Бишкекнинг 8-районида паспорт текшираëтган уч қирғиз милиционери отиб кетилди.

Бу ҳақда хабар қилган Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги сўзчисига кўра¸ милиционерлар пойтахтдаги хусусий меҳмонхоналардан бирида шахсларнинг ҳужжатларини текшираëтган маҳал Калашников автоматидан ўққа тутилган.

Айтилишича¸ қотиллар қочиб кетишга муваффақ бўлган¸ аммо Қирғизистон Миллий хавфсизлик комитети расмийлари дарҳол ҳужум ижрочилари ўзига маълум экани¸ қотилликни аввалда ҳам бир қатор террор ҳужумлариларни амалга оширган шахслар содир этганини билдирди.

Бу ҳужумлар орасида¸ қирғиз расмийлари даъвосича¸ Бишкекдаги спорт марказида амалга оширилган бомба ҳужуми ҳам бор. Бир неча одам яраланган бу ҳужум учун Бишкек Ўзбекистон исломий ҳаракати жанггариларини айблаган эди.