Молдовада коммунистлар ютқазди

Якшанба куни Молдовада ўтган маҳаллий сайловларда сайловчилар фаоллиги суст бўлгани кузатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 45 фоизи иштирок этган.

Сайлов участкалари олдида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Кишинев ҳокимлиги учун сайловда Либерал партия номзоди Дорин Киртоаке 53 фоиз овоз билан пешқадамлик қилмоқда.

Киртоакенинг мухолифи бўлган коммунистлар номзоди Игор Додан сайловчиларнинг 40 фоиз овозини қозониб, орқада қолгани тахмин қилинмоқда.