Уч нафар россиялик АҚШ ФТБнинг жиноятчилар рўйхатида

Россиянинг уч фуқароси АҚШ Федерал тергов бюроси томонидан қидирилаётган хавфли жиноятчилар рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда сешанба куни Forbes журнали хабар қилди.

Улар “Тайванчик” лақабли жиноят олами "номдори", келиб чиқиши ўзбек Олимжон Тўхтаохунов, ишбилармон Семён Могилёвич ва террорчи Доку Умаровдир.

Forbes журналида Могилёвич “Россиядаги уюшган жиноятчилининг вакили” деб таърифланган.

Тўхтаохунов АҚШда наркотиклар, қуроллар ва ўғирланган автомобиллар савдоси билан шуғулланганликда айбланган.

Forbes журнали ҳар йили рўйхатини АҚШ ва бошқа давлатларнинг махсус хизматлари билан маслаҳатлашган ҳолда эълон қилади.

Усама бин Ладин 2 май куни АҚШ кучлари томонидан ўлдирилганидан кейин дунёдаги биринчи рақамли террорчининг ўрнини мексикалик наркобарон Хоакин Газман Лоэра эгаллаган.