Евроҳудуд Грецияни қутқаришга қарор қилди

Евроҳудудга аъзо давлат раҳбарларининг Брюсселда бўлиб ўтган фавқулодда йиғини иштирокчилари Греция иқтисодини қутқариб қолиш учун 109 миллиард евролик иккинчи ëрдам дастурини бериш борасида келишувга эришдилар.

Келишувга кўра¸ банклар ва хусусий сармоядорлар қутқарув пакетига 50 миллиард еврога яқин ҳисса қўшадилар.

Келишувни олқишлаган Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо¸ уни Греция бўҳрони бошланганидан бери илк бор сиëсат ва бозор бирлашгани ифодаси дея таърифлади.

Европа Иттифоқи президенти Ҳерман Ван Румпей эса¸ евроҳудуд раҳбарлари бу келишув билан Европа ягона пул бирлигини сақлаб қолиш учун қилиш мумкин барча ишни қилажакларини намойиш этганларини таъкидлади.