Қаддафий Триполини бой берди

Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани номаълум қолаëтган¸ унинг учала ўғли ҳибсга олинган айни кезда қуролли исëнчилар ўз ғалабасини нишонлашга киришди.
Ливиялик исёнчилар пойтахт Триполи марказида ғалабани нишонламоқда.

Шаҳарнинг Яшил майдонида исёнчилар осмонга ўқ узиб, хурсандчилик қилмоқда.

Айни пайтда Халқаро жиноят суди матбуот вакили Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом исёнчилар тарафидан ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Аввалроқ исёнчилар Қаддафийнинг икки ўғлини қўлга олганликларини айтишган эди.

Ҳозирча Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қаддафий мухолифлари Триполини эгаллади