ХВЖ раҳбари жаҳон иқтисодини янги бўҳрондан огоҳлантирди

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард.


Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард жаҳон молиявий беқарорликнинг янги даврига кирганини таъкидлаб¸ Осиë иқтисодларини бўҳронлардан кўз-қулоқ бўлиб туришга чақирди.

Пекинда бошланган халқаро молиявий анжуманда чиқиш қилган Лагард хоним Осиë давлатларининг ҳам айни кунларда евроҳудудда бораëтган каби молиявий инқироздан ҳимояланмаганини таъкидлади.

Хитой раҳбарлари билан учрашувда ХВЖси раисининг евроҳудудни инқироздан чиқаришга қаратилган Европа молиявий барқарорлик жамғармасида Пекин иштироки масаласини муҳокама этиши айтилмоқда.