Инсоният ва инқилоб бешиги — Мисрга саёҳат - 2

Миср эҳромлари минг йиллик шаҳарнинг Гиза қисмига яқинлашишингиз билан узоқдан кўзга ташлана бошлайди.

Икки ярим минг йил аввал қурилган Миср эҳромлари комплексининг йил давомида гавжум бўладиган остонаси.

Дунёнинг етти мўъжизасидан бири, деб тан олинган Хеопс эҳроми ва бу Мисрда топилган жами 118 эҳромнинг энг каттасидир.

Миср эҳромлари пойига ўрнатилган ва маҳаллий халқ рамзий маънода эҳромлар қўриқчиси, деб биладиган қадимий Сфинкс ҳайкали.

Мисрга сайёҳларни жалб қиладиган кўнгилхушликлардан бири — квадроцикллар. Улар ҳам хусусий фирмалар қўлида.

Мисрни дунёга танитган эҳромлар акс этган сувенирлар. Нархи 25-30 паунддан бошланадиган бу бумларни яхши савдолашсангиз, 5 паундга ҳам олиш мумкин. (1 Миср паунди 2011 йилнинг ноябр ойи бошларида 5.90 АҚШ долларига тенг эди).

Мисрнинг дунёга танилган, бозори чаққон папируслари. Сотувчилар уни тайёрлашда 2 минг йил олдинги технология қўллангани ҳақида комили ишонч билан айтишади.

Бу сувенирларнинг нархи 60 паунддан бошланади ва агар Чорсудаги қатиқфуруш билан савдолашгандай савдолашсангиз, 15 паундга ҳам олиш мумкин.

Тошкент-Самарқанд йўналишида жойлашгани каби Қоҳира-Ҳургада йўналишида жойлашган катта бекат.

Бу бекатнинг ичида дунёга машҳур номлардаги емакхоналар бор. Муҳими, бир вақтлар Ўзбекистонда ҳам бўлгани каби таҳорат, ғусл ва намоз учун шароит муҳайё.

Тонгги соат 7 да бекат сотувчиси сайёҳларнинг кейинги оқимини кутиб, газета ўқиб ўтирибди. Русчани яхшигина гапирадиган сотувчига гап ташлаган эдик: "Бугунги газетада ҳеч яхши гап йўқ экан", деб қўйди.

Катта-катта шаҳарларнинг теграсида шамол тегирмонлари ўрнатилган майдонлар кўзга ташланади. Ҳайдовчиларнинг айтишича, буларнинг аксарияти хусусий хориж компанияларига қарашли.

Энди эса Қоҳира ва Ҳургада оралиғидаги баъдавийлар қишлоғига бирров кириб ўтамиз. Баъдавийларнинг сайёҳлар зиёратига мослашган қишлоғи.

Баъдавийлар қишлоғидаги уйлардан бири. Тўрт томонидан шабада ғир-ғир кириб турадиган бу уйлар саҳрога жуда мослигини саҳро иссиғини туйгандан кейин яна ҳам аниқ ҳис қилиш мумкин.

Анча-мунча илгарилаган оилалар поякапалар ёнига ғиштин уйчаларни ҳам қуришган. Аммо, соҳиблар бу хонадонларга яқинлашганни ёқтирмайди.

Қишлоқнинг хориж сайёҳларига атаб қурилган нисбатан замонавий ҳожатхонаси.

Баъдавий оқсоқолларнинг кечки гурунги. Қишлоқнинг мутлақо ҳамма масалалари, ҳатто қўйди-чиқди, уруш-жанжалларни ҳам фақат улар ҳал қилади. Бу қишлоқда суд ёки ҳокимиятга бориш, деган анъана йўқ.

Баъдавийларнинг мактаб кўрмайдиган болалари. Уларга, асосан, Қуръондан сабоқ берилади.

Айримлари саҳродан чиқмай яшаб ўтадиган қора қош, қора кўз бу қизалоқлар баъзан жуда эрта — 16 - 17 ёшдан бошлаб, турмушга берилади.

13 ёшли бу бола кунига келадиган ўнлаб сайёҳга чой қайнатиб бериш билан банд.

Қишлоқчадаги 3-4 поякапа олдида биттадан учрайдиган қўлбола ўчоқ. Унда чой ҳам қайнатилади, овқат ҳам пиширилади.

12 ёшли бу болакай умрида мактабга бормаган, бориш нияти ҳам йўқлигини айтди.

Бу баъдавий йигитлар қишлоқнинг дастёрлари. Ҳар ҳафтада бир марта шу йигитлардан бири шаҳарга тушиб, бутун қишлоқ эҳтиёжи учун бозорлик қилиб келади.

Ёши 50 га кирган бу амаки сайёҳлар билан рус тилида анча-мунча суҳбатлашади.

Умрини саҳрода ўтказган бу кампирнинг ёши нечада эканини қишлоқдошлари айтиб беролмади. Тишлари тўкилиб тугаган онахон сўзларини тушуниб бўлмайдиган даражада кексайган, аммо сайёҳларга ул-бул сотиб, қавмига хизмат қилишда давом этмоқда.

Қишлоққа келган сайёҳларни сайр қилдирадиган туяларни, асосан, аёллар ва болалар бошқаради. Бу аёллар ўта камсўз ва ҳамиша юзлари ёпиқ.

Сайёҳларга аталган кечки концерт. Рақси билан. Анаъага мувофиқ қишлоқнинг сайёҳлар юрадиган қисмида аёллар ва балоғат ёшга етган, бу ёшдан ошган қизлар кўринмайди.

Қишлоқдаги ягона масжид. Баъдавийларнинг уйлари поядан қурилган, аммо масжид тошдан қурилган.

Масждининг ичи анчагина шинам ва муҳими, салқингина.

Баъдавий аёл ўчоқ бошида. Қишлоқда бир неча аёлга — нон пиширадиган, гилам тўқийдиган, сайёҳларни туяларда сайр қилдирадиган кекса ёшли аёлларгагина бегоналарга кўриниш учун рухсат берилган кўринади.

Саҳро қуёшида қорин тез очади шеклли, тошда пишган чавати нон мазаси жуда ширин туюлади. Худди ўзбеклар каби мисрликлар учун ҳам муҳим емак нон суратини фото саёҳат сўнггига жойладик. Ажратган вақтингиз учун раҳмат!