Москва милицияси Атовуллоевга суиқасд бўйича тергов бошлади

Москва милицияси таниқли тожикистонлик журналист ва мухолифат арбоби Додожон Атовуллоевга уюштирилган суиқасд бўйича тергов бошлади.

Атовуллаев пайшанба оқшомида Москвадаги Виажжио ресторанида пичоқланди.

Россия милицияси журналистга ҳужум қилганликда гумон қилинган кишини қўлга олган.

Айни дамда жаноб Атовуллоев Склифосовский номли институтда жарроҳлик амалиётини бошидан кечиргани ва, шифокорлар маълумотига кўра, аҳволи барқарор экани айтилади.

56 яшар Додожон Атовуллоев мухолифатдаги "Ватандор" ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг раҳбаридир.

У Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга қарши кескин танқидий чиқишлари ва мақолалари билан танилган.

Тожикистондаги Журналистлар уюшмаси ва Медиа-Алянс журналист Додожон Атоуллоевга суиқасдни қаттиқ қоралаб, уни "сўз эркинлигига таҳдид" дея баҳолаганлар.