Январ ойида ўзбек блогосферасида "Моржлар" клуби муаммоларига оид ëзувлар пайдо бўлди.
“Морж” блоггер Наталия Шулепинага оид бу ëзувларда анҳор бўйи реконструкция қилиниши режаси доирасида "Моржлар" клубига оид баъзи иншоотлар бузилгани айтилди.
Пировардида исми айтилмаслигини сўраган клуб раҳбари “Озодлик” билан суҳбатда шаҳар қишки манзарасининг ажралмас қисмига айланган “Моржлар” клуби Тошкент шаҳар ва Шайҳонтоҳур туман ҳокимияти тарафидан ëпиб қўйилганини айтди:
Бу суҳбатдан сал ўтиб, “Морж” блоггерлар январ ойида Анҳорда чўмилаëтганлар расмини интернетга жойлаштиришди.
Озодлик мухбири клуб раҳбарига қайта телефон қилди. Маълум бўлишича клубга оид бир неча бино, хусусан спорт анжомлари турган хона бузиб ташланган. Клуб номи ëзилган асосий бино бузилмагани ҳам аниқланди.
Айни пайтда мулозимлар Анҳор бўйида истиқомат қиладиган аҳолидан шикоятлар тушганини айтди.
Мулозимга кўра, қиш чилласи иштончанг чўмилаëтган амакиларнинг қиëфаси баъзи пойтахтликларнинг эстетик дидига ëқмаган.
“Моржлар” клуби раҳбари 60 йилдан бери фаолият олиб бораëтган клуб хозирги янги раҳбарларга ëқмай қолганидан ҳайронлини билдирди:
"Клубнинг низоми бор. Низомга кўра биз чўмилиш кийимларида қиш куни чўмиламиз. Костюм шимда чўмилмаймизку ахир", дейди тошкентлик кекса "морж".
Ўзбекистон адлия вазирлиги Тошкент шаҳар идораси вакилининг “Озодлик” радиосига билдиришича, “Моржлар” клуби ҳайрия-соғломлаштириш нодавлат ташкилоти тарзида рўйхатга олинган.
Қишнинг қахратонида муз ёриб, сувга шўнғийдиганларни "моржлар" деб атайдилар.
Тошкентда Моржлар кубини тузиш ғояси илк бора 1948 йилда пайдо бўлиб, улар аввалига Комсомол кўлида(Хозирги Миллий боғ) чўмилишган кейин эса Анҳорга кўчишган.
1975 йилга келиб Шароф Рашидов ташаббуси билан бу уйча "Моржлар" клубининг марказига айланган. Клуб учун махсус айвон қурилган.
Клуб аъзолари Шароф Рашидовга мактуб йўллаб “Моржлар”га шароит яратиб беришни сўрашган эди, деб эслайди клубнинг кекса фаолларидан бири:
- Шароф Рашидов бизларни қабул қилди. Орамизда уруш қатнашчилари, санъат ва маданият арбоблари бор эди. Шароф Рашидов қишда чўмилишнинг соғлиққа фойдаси билан қизиқди. Кейин бизга шароит яратиб беришга ваъда берди, дейди "Моржлар" йўлбошчиси.
Ўзбек ëзувчиси Суннатила Анорбоев¸ таниқли рассом Евгений Мелников бу уюшма аъзоси бўлиб қиш куни чўмилишган.
Анҳор бўйини реконструкция қилиш режаси бўйича 2011 йил сентябрида бошланган қурилиш ишлари 36 йилдан бери қаҳратон қиш истагига қарши муздай сувда чўмилаëтган “Моржлар”нинг осойишта ритмига ҳалал берди.
Аммо Тошкент "Моржлари” мулозимлар чекловига қарамасдан қиш куни чўмилишда давом этишмоқда.