Европа Иттифоқи Яманда 21 феврал куни ўтказиладиган президент сайловини қўллаб-қувватлаш учун бу мамлакатга 7 миллион евро (9,2 миллион АҚШ доллари) беришга қарор қилди.
Ямандаги ЕИ делегацияси эълон қилган баёнотда “сайловлар Яман халқига янги Яман учун овоз бериш имкониятини яратиши” билдирилган.
Ямандаги сайлов ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш ҳақида БМТ ҳомийлигида ишлаб чиқилган ва ноябр ойида ҳокимиятни тарк этаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ ва мухолифат ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ ўтказилмоқда.
Келишувда Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ даҳлсизлик берилиши эвазига ҳокимиятни тарк этиши назарда тутилган.