Младич Трибунални “қўғирчоқ” деб атади

Босния серблари армияси собиқ қўмондони Ратко Младич Югославия бўйича Халқаро трибунални НАТОнинг “қўғирчоғи”, деб атади.

Младичнинг фикрича, трибунал сербларга нисбатан нохолис муносабатда бўлмоқда.
Трибуналнинг судлов тартибига доир масалалар кўрилган пайшанба кунги мажлисида

Младич оиласи акс этган суратларни ҳамда ўзининг Босния серблари армияси кийимида тушган суратини намойиш қилди. Хотини олиб келган ўша ҳарбий кийимни унга беришларига рухсат бермаганларидан, натижада суд мажлисида формада ўтириш режасини амалга ошира олмаганидан арз қилди.

Ратко Младич ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ҳамда геноцид содир этганликда айбланмоқда. Хусусан, у 1995 йили Сребреница шаҳрида Босния мусулмонларини оммавий қатл этишда иштирок этганликда айбланмоқда.

Сребреницада турли маълумотларга кўра, 7 мингдан 8 минггача мусулмон қатл қилинган.

Младич устидан судлов 14 май куни бошланади.