Март ойида Ироқда қурбонлар сони оз бўлди

Ироқда март ойида 112 одам, жумладан, 78 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди.

Бу 2003 йилда АҚШ Ироққа бостириб кирганидан бери кузатилган энг кам кўрсаткичдир.

Расмий маълумотда айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидаги кўрсаткичдан икки баробар оздир. Масалан, ўтган йилнинг 18 мартида содир этилган зўравонликлар оқибатида 50 одам қурбон бўлган ва 250 одам яраланган эди.