Афғонистонда тинч аҳолидан етти киши нобуд бўлди

Қандаҳор вилоятининг Панжвайи туманидаги автоҳалокат, 2012 йил 6 апрел.

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги НАТО базасига ёнилғи олиб кетаётган бензин ташувчи машина ёниб кетгани оқибатида тинч аҳолидан етти киши нобуд бўлди.

Вилоят полицияси расмийларига кўра, ёнғинга машина ағдарилгани кетгани сабаб бўлган.

Ҳалокат рўй берган пайтида ўтиб кетаётган автомобил ҳам ёниб кетган.

Қандаҳор полицияси бошлиғи Абдул Раззоқ Панжвайи туманида содир бўлган ёнғинда тинч аҳолидан уч киши куйганини билдирди.

Толиблар бензин ташувчи машина ракета ҳужуми оқибатида портлаганини иддао қилди. Аммо Қандаҳор полицияси бу маълумотни рад қилди.