Аннан режаси "сўнгги умид" сифатида баҳоланди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон "Сурия дўстлари" йиғинида

Парижда пайшанба куни йиғилган “Сурия дўстлари” гуруҳига аъзо давлатлар расмийлари БМТ махсус вакили Кофи Аннан томонидан таклиф қилинган тинчлик режасини Суриядаги тўқнашувларни тўхтатишга қаратилган “сўнгги умид” сифатида баҳолади.

Париж учрашувида 14 та ғарб ва араб давлатлари вакиллари иштирок этишди. АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон БМТ Хавфсизлик кенгашини агар тинчлик режасини амалга тадбиқ этмаса, Сурия ҳукуматига қарши санкциялар қўллашга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса “Сурия дўстлари” йиғини натижаларини бир томонлама деб баҳолаб, кескин танқид қилди.

БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Сурияда тўқнашувлар давом этаётганидан ташвиш билдирди ва Суриядаги халқаро кузатувчилар сонини 300 нафарга етказишни таклиф қилди.