Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти бўлган “Нукус деҳқон бозори” ширкати вакилига кўра¸ бозор ҳудудида яна 400 кишига мўлжалланган тўртта айвон қуриш ишлари бормоқда.
Қассоблар гўштни бозорга элтмоқчи эмас
Нукуснинг Эрназар Олакўз кўчасида жойлашган қассобхонанинг ўзини Маратбек деб таништирган соҳиби янги очилган бозорга ўз маҳсулотини олиб боришга шошилмаëтганини айтади.
Нукус атрофидаги соғин сигири бор уйлардан сут олиб сотадиган Давлатбой симли 28 яшар йигит ҳам янги қурилган бозорни ўз бизнес истиқболи билан боғламайди.
- Мен кўп қаватли уйлардаги мижозларимга эрталабдан сут-қатиқларни тарқатиб чиқаман. Бозорга бориш режада йўқ.
Бозор фақат шаҳар кўркими?
Нукус шаҳридаги бадиий безаш устахонасинг Кенгашбек деган рассоми янги қурилган бозорни безашда қатнашган. Рассомга кўра¸ бозорнинг ҳашаматли ва кўркам бўлишига катта эътибор қаратилган.
- Тошкентдан катталар келиб қолса¸ замечания қилмасин¸ деб менга атайин Тошкент бозорларини суратларини беришди. Ундан зўр бўлса бўлсин¸ кам бўлмасин деб. Биз ҳам ҳаракат қилдик¸ дейди рассом йигит.
Келажакда 1500 растадан иборат савдо мажмуи бўладиган бу бозорнинг ҳозирги кўринишининг ҳам чиройли экани айтилади.
"Нукусдаги олдинги бозор кўримсиз ва тартибсиз эди¸ янги бозор анча яхши" дейди бозор ëнидаги матбаа ширкатида ишлайдиган аëл.
Айни пайтда бу суҳбатдош¸ чиройлик кўринишига қарамай¸ бозорнинг бозор дегудек гавжум эмаслигини айтади.
- Бозорда одам оз. Ҳозир кун иссиқ¸ бозорда олувчидан кўра¸ сотувчи кўп. Ўзим ҳам бу бозорга бормайман. Қиммат. Уйимнинг олдида кичик бозорча бор¸ ўша ердан керагимни оламан¸ дейди Нукус янги бозори қаршисидаги ширкат хизматчиси.
Суҳбатдан аëн бўлишича¸ шаҳарга кўрк бўлган бозор ҳали мижоз ва савдогарлар юрагига йўл топа олмаган.
Президент Каримовнинг 2010 йил 26 апрелда "Ўзбекистон бозорларини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги" қарори қабул қилинганидан кейин республиканинг барча ҳудудларида бозорларини қайта қуриш ишлари бошланган.