НАТО Афғонистондан қўшин олиб чиқишга оид қарорини ўзгартирмади

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан, 2012 йилнинг 21 майи.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен ташкилотнинг Чикагода ўтган икки кунлик саммитида 2014 йилгача халқаро кучлар Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича алянс режасини тасдиқлади.

Айтилишича, НАТО блоки лидерлари Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун масъулиятни маҳаллий тузилмаларга топшириш масаласи кейинги йил ўрталарига бориб якунланиши лозимлиги хусусида ҳам келишиб олганлар.