Петербургда Россия-ЕИ саммити бўлиб ўтади

Россия президенти Владимир Путин (ч) Европа кенгаши раҳбари Ҳерман ван Ромпей (ў) билан.

Бугун Петербургда Россия ва Европа Иттифоқининг 29 саммити очилади.

Унда Россия президенти Владимир Путин, Европа кенгаши раҳбари Ҳерман ван Ромпей, Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо, ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва бошқа расмийлар иштирок этади.

Галдаги саммитда Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги виза тартибини соддалаштириш истиқболлари, иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек, Суриядаги вазият, Эрон ядровий дастури ва евроҳудуднинг қатор мамлакатларидаги қарз бўҳрони билан боғлиқ халқаро масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.