Косовода полиция ва серблар тўқнашди

Косово - Сербия чегарасида пайшанба куни косоволик полициячилар ҳамда Косово майдонидаги тарихий жангнинг навбатдаги йиллигини нишонлашга йиғилган серблар ўртасида тўқнашув содир этилди.

Тўқнашув оқибатида 30 полициячи ва йигирмата серб жароҳатлангани айтилмоқда.

Косово Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, тажовузкорона руҳдаги серблар полициячиларни тошбўрон қилган, шундан сўнг полиция куч қўллашга мажбур бўлган.

Косово майдонидаги жанг 1389 йилда бўлиб ўтган эди. Бу ерда Сербия ва турк султони Мурод 1 нинг қўшинлари тўқнашган.

Косово ва Сербия чегарасида таранглик доимий ҳолатга айланган. Белград 2008 йилда Сербиядан ажралиб, мустақиллигини эълон қилган Косовони шу кунгача тан олмай келади.