Сурия режими қатлиом содир этилганини инкор қилди

Сурия режими инсон ҳуқуқлари фаоллари “қатлиом” деб атаётган ҳужумда танклар ва вертолётлардан фойдаланилганини инкор қилди.

БМТ кузатувчиларига кўра, 12 июл кунги Тремсага уюштирилган ҳужумда ҳукумат кучлари армиядан қочган ҳарбийлар ва фаолларни атайин нишонга олган.

Гувоҳларга кўра, ҳужум оқибатида 200дан ортиқ одам нобуд бўлган. Дамашқ расмийлари отишмалар қуролли исёнчилар билан бўлганини таъкидлаб ҳужумни оқлашга уринмоқда.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги воқеаларга бепарво қолаётган Хитойни БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган олти банддан иборат тинчлик режасини қўлаб-қувватлашга чақирди.

Россия Президенти Владимир Путин 17 июл куни Аннан билан Кремлда бўладиган учрашувда Сурия бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлашини кутилмоқда.