Россияда ўрмон ёнғинлари кўлами кенгаймоқда

Томскдаги ўрмон ёнғини.

Россиянинг Томск вилоятида ёнаётган ўрмон майдони сўнгги бир кун ичида 16 фоизга кўпайиб қарийб 10 минг гектарни ташкил қилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўлими маълумотига кўра, ёнғин аҳоли пунктларига хавф солаётгани йўқ.

Ўрмон ёнғинларини ўчиришга оғир авиация ва вертолётлар жалб қилинган.

Бир кун давомида ўрмон ёнғинларини ўчириш учун бир минг тоннадан кўп сув сепилган.

Минтақада ғайриодатий иссиқ ҳаво 5 августгача сақланиб қолиши айилмоқда.