Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар натижасиз якунланди

Атом энергияси халқаро агентлиги Ҳерман Накертс (ч) ва Эроннинг АЭХА даги элчиси Али Асғар Султонияҳ.

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон вакиллари билан жума куни Теҳронинг мунозарали ядровий дастури борасида ўтказган навбатдаги музокараларда ягона келишувга эришилмади.

Халқаро агентлик раҳбари Ҳерман Накертс Вена шаҳрида ўтган музокараларни шархлар экан томонлар ўртасида “жиддий зиддиятлар” ҳамон борлигини таъкидлади.

Расмийга кўра, ҳозирча Эрон ядровий дастури бўйича янги музокаралар режалаштирилмаган.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол ясаётганликда айблаб келади.

Уларга кўра, Эрон, БМТ санкцияларига қарамасдан, Фордоу иншоотида уранни бойитадиган янги ускуналарни ўрнатган.

Теҳрон ушбу айбловларни рад этиб, мамлакатдаги уранни бойитиш ишлари фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келади.