Қароқчилар ҳужумига учраган танкерда 23 россиялик бор

Того соҳилига яқин сувларда қароқчилар тарафидан қўлга олинган Грецияга тегишли танкер бортида 23 россиялик бор. Бу ҳақда чоршанба куни Россия Ташқи ишлар вазири маълум қилди.

50 тоннага яқин дизел ва бензин ёнилғиси ортилган танкер 28 август куни Африкада жойлашган Того яқинида қароқчилар ҳужумига учраган эди.

Айни дамда “Энержи Центурион” танкери Нигерия соҳили яқинида лангар ташлаган.

Россиянинг Африка ўлкаларидаги элчилари танкердаги фуқароларни озод қилиш бўйича маҳаллий ҳукуматлар билан музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда.