Россия тожик расмийларига бепул рус тили ўргатади

Москва ҳукумати Тожикистон давлат идоралари ходимлари учун рус тилини ўргатиш курслари бошланганини маълум қилди.

МДҲ бўйича Россия Федерал агентлигининг билдишича¸ Тожикистон Бош прокуратураси¸ Мудофаа вазирлиги ва президент маъмуриятининг ўнлаб расмийи рус тилини ўрганиш истагини билдирган.

Июл ойида Россия Тожикистон шимолидаги Сўғд вилояти мактабларида рус тили ўқитишни йўлга қўйиш мақсадида 200 нафар инструктор юборган эди.

СССР қулаганидан бери постсовет ҳудудлариида рус тили мақоми заифлашгани ортидан Москва ҳукумати бу ҳудудларда рус тили ўқитилишини кучайтиришга уриниб келмоқда.

Кузатувчилар¸ бу уринишлар Кремлнинг Марказий Осиëдаги эътиборини сақлаб қолишга қаратилганини қайд қилмоқда.