Владивосток шаҳрида APEC саммити тугади

Россиянинг Владивосток шаҳрида Осиё-Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (APEC) саммити ниҳоясига етди.

Икки кунлик саммит охирида қабул қилинган баёнотда ташкилотга аъзо 21 давлат раҳбарлари иқтисодий ўсишни таъминлаш учун зарурий чоралар кўриш ҳамда Европадаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон сабабли юзага келган муаммоларни енгиш учун савдони либераллаштиришга ваъда бердилар.

APEC ка аъзо давлатлар раҳбарлари эълон қилган баёнотда евро ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолиш учун Европа лидерлари томонидан амалга оширилаётган саъй ҳаракатлар олқишланган.

Россия ва АҚШда рўй берган қурғоқчилик сабабли дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида APEC давлатлари раҳбарлари иқтисодий ҳимояланиш чораларидан фойдаланмасликка келишиб олдилар.