Имомали Раҳмон тожикистонликларни мустақиллик билан табриклади

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тожикистонликларни мамлакат мустақиллигининг 21 йиллиги билан табриклади.

Давлат мустақиллиги куни Тожикистонда дам олиш куни деб эълон қилинган.

1992 йилдан бери Тожикистонга раҳбарлик қилиб келаётган Имомали Раҳмон мустақилликка эришилганидан бери мамлакатда “замонавий давлат асослари барпо этишга муваффақ бўлингани” ва “ҳозирда муваффақиятнинг янги босқичи сари илдам борилаётгани”ни айтди.

Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, байрам муносабати билан АҚШ, Беларус, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан табрик телеграммалари келган.