Покистондаги тўқнашувларда юздан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бажур минтақасида Покистон армияси аскари.

Покистон ҳукумати вакили икки ҳафтадан ортиқ давом этган жанглардан сўнг ҳукумат кучлари Афғонистондан мамлакат шимоли-ғарбий ҳудудига ўтган толиб жангллариларини ортга чекинишга мажбур қилганини айтди.

Жаҳонгир Аъзам Вазирга кўра, қабилалар яшайдиган Бажур минтақасида рўй берган тўқнашувларда юздан ортиқ одам, жумладан, камида 80 жанггари, тинч аҳолидан 18 киши ва ҳукуматнинг саккиз аскари нобуд бўлган.

Жанглар давомида 13 аскар бедарак йўқолган. Улар толиблар томонидан асирга олингани тахмин қилинмоқда.

Покистондаги Толибон ҳаракати матбуот вакили Аҳсануллоҳ Аҳсан жанггарилар қайта ҳужумлар уюштириш мақсадида ортга чекинганини тасдиқлади.

Таҳлилчиларга кўра, Афғонстонда жойлашган покистонлик жанггариларнинг Покистонга ўтиб, бир ҳудудни узоқ вақт ўз назоратида ушлаб туришига оид биринчи ҳодисадир.