Қундузда 21 киши худкуш ҳужум қурбони бўлди

Қундуз шаҳрида худкуш ҳужум амалга оширилган жой.

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида амалга оширилган ҳудкуш ҳужумда камида 21 киши ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди.

Қундуз вилоят полицияси бошлиғи ўринбосари Ғулом Муҳаммад Фарҳодга кўра, худкуш шахс ўзини полиция ходимлари олдида портлатган.

Афғонистондаги Шамшод телеканали қурбон бўлганларнинг 20 нафари полиция ходимлари ва аскарлар эканини хабар қилди.