Путин Россия-Қозоғистон форумида қатнашди

Россия Президенти В.Путин (ч) ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев, Павлодар ш., 2012 йил 19 сентябр.

Россия президенти Владимир Путин амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрига борди.

Путин ва Назарбаев учрашувида Россиядан нефт ва нефт маҳсулотларини Қозоғистонга етказиб бериш масаласининг муҳокама этилиши режаланган.

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Путин Россия Федерацияси ва Қозоғистон ўртасидаги 9-минтақалараро форумда иштирок этган.

Путин ўз нутқида Россия яқин йилларда Қозоғистонда автомобил ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаётгани ҳамда фуқаролик авиациясида қўлланиладиган “Ка-226Т” русумидаги вертолётлар йиғадиган қўшма корхона ташкил этишдан манфаатдор эканини айтган.

Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида қиймати 1 миллиард 800 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шартномалар имзоланиши режаланган.

Қозоғистондан кейин Россия президенти Қирғизистонга жўнаб кетиши режалаган.