Исроил Ғазога ҳужум қилди

Исроилнинг Ғазо минтақасига уюштирган ҳаво ҳужими оқибатида икки одам ўлди, бир одам яраланди.

Ҳужум 19 сентябр куни кечкурун Рафах шаҳридаги автомашинага қарата қилингани айтилмоқда. Расмий маълумотга кўра, бу машинада Мисрдан Ғазо минтақасига портловчи моддаларни контрабанда қилишда гумонланган ХАМАС ҳаракати аъзолари бўлган.