Грузияда полияция ва норозилар тўқнашуви юз берди

Грузия пойтахти Тбилиси марказида жума куни кечқурун полиция ва собиқ ички ишлар вазири Бачо Ахалиянинг ҳибс қилинишини талаб қилган намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Маълумотга кўра, Адлия вазирлиги олдидаги полиция тўсиқларини автомашиналарда ёриб ўтишга ҳаракат қилган тўрт норози қўлга олинган. Уч кундан бери давом этаётган намойшларда асосан талабалар иштирок этмоқда.

Норозилик намойишлари Грузия қамоқхоналаридан бирида маҳбуслар қийноққа солингани тўғрисидаги маълумот жамоатчиликка ошкор этилганидан сўнг бошланган эди. Мазкур маълумот мухолиф телеканаллар орқали жамоатчиликка етказилгач, Грузия ички ишлар вазири Бачо Ахалия истеъфо берган.