АҚШ Сенати Эроннинг ядровий дастурига оид ҳужжат қабул қилди

АҚШ Сенати Эрон ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 90 га 1 та қарши овоз билан қабул қилинган мазкур ҳужжат мажбурий юридик характерга эга эмас.

Жума куни Сенат Покистон, Миср ва Ливияга молиявий ёрдамни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмади.

Унинг ўрнига Уссама Бин Ладинни излаб топишда АҚШ Марказий резведка бошқармасига ёрдам берган шифокор Шакил Афридини қамоқдан озод қилишни Исломобод расмийларидан талаб қилиш таклиф этилди.