Либерман: Исроил Миср билан тинчлик шартномасига тузатиш киритишга рози эмас

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ўз мамлакати 1979 йилда Миср билан имзолаган тинчлик шартномасига “ҳар қандай ўзгартиш киритиш”га рози бўлмаслигини таъкидлади.

Миср Президенти Ҳусни Муборак 2011 йил февралида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрдаги аксар сиёсатчилар, жумладан, янги президент Муҳаммад Мурсий ва Мусулмон биродарлиги ҳаракати тинчлик шартносининг Синай Ярим оролида Миср қўшинлари сонини чеклаш ҳақидаги бандини ўзгартиришга чақириб келмоқда.

Миср раҳбарлари Синай Ярим оролида қонунсизлик кучайиб бормоқда ва қўшинлар сонини чеклаш Миср суверенлигига зид деган фикрда.

21 сентябр куни Исроил-Миср чегарасида содир бўлган отишмада уч жанггари ва Исроил армиясинининг бир аскари ўлди.