Нетаняҳу БМТда яна Эрон ядровий дастури ҳақида гапиради

Исроил Бош вазир Бенямин Нетаняҳу.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу БМТ Бош Ассамблеясининг 27 сентябр кунги йиғилишида қиладиган чиқишида халқаро ҳамжамиятни Теҳрон ядровий дастурини амалга оширишини тўхтатиши учун Эронга аниқ талаблар қўйишга чақириши кутилмоқда.

Ундан олдин Нетаняҳу Эрон билан муносабатларда “аниқ қизил чизиқ” белгилаш ва Теҳроннинг ундан ташқарига чиқишига йўл қўймаслик кераклигини айтган эди.

Нетаняҳу Исроилнинг Эронда ядровий қурол яратилишига йўл қўймаслиги, зарурат бўлса, Теҳронни тўхтатиш учун куч қўллашга тайёр эканини айтиб келмоқда.

Эрон ўз ядровий дастурининг атом қуроли яратишга қаратилмаганини таъкидлаб, агар Исроил Эрон ядровий объектларига зарба берса, кескин жавоб қайтариш борасида огоҳлантирмоқда.