Грузия: Парламент сайловида мухолифат олдинда бормоқда

Грузияда 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида берилган овозларни санаш давом этмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилигидаги “Грузия орзуси” номли мухолифат коалицияси президент Михаил Саакашвили бошчилигидаги “Бирлашган Миллий Ҳаракат” партиясидан олдинда бомоқда.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, 20 фоиз овоз санаб бўлинганидан кейин “Грузия орзуси” коалицияси партиялар рўйхати бўйича 54 фоиз, “Бирлашган Миллий Ҳаракат” 41 фоиз овоз олган.

Михаил Саакашвили партиялар рўйхати бўйича мухолифат ғалаба қозонганини тан олди.