Туркия Сурияга агрессиясига қарши чора кўришни талаб қилмоқда

Туркия чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашини “Сурия агрессиясини” тўхтатиш учун чора-тадбирлар кўришга чақирди.

Икки давлат чегараси ҳудудида Сурия томонидан отилган артилерия снаряди Туркиянинг Акчакале шаҳридаги уйлардан бирига тушиб, 5 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган эди. Сурия ҳукумати Туркиядан расмий равишда мазкур ҳолат юзасидан ўзр сўради.

Бунга жавобан Туркия Суриянинг чегарадош ҳудудларини артилериядан ўққа тутди. Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши Туркиянинг аризасини муҳокама қилиши кутилмоқда. Туркия аъзо бўлган NATO иттифоқи расмий Анқарани бу масалада қўллаб-қувватлашини билдирди.