Путин Тожикистонга расмий ташриф билан келди

Бугун Россия президенти Владимир Путин тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказиш учун Душанбега расмий ташриф билан келди.

Учрашув чоғида савдо ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режаланган. Таҳлилчиларнинг билдиришича, музокаралардаги асосий мавзу Россиянинг 201- ҳарбий базасини Тожикистон ҳудудидаги ҳозирлиги масаласи бўлади. Мазкур базанинг ҳозирлик муддати 2014 йилда якунланиши кутилаётган эди.

Россия ўз базаси учун Тожикистонга ижара ҳақи тўламайди. Кремл базанинг Тожикистондаги ҳозирлик муддатини 49 йилга узайтиришини режалаган. Аммо Тожикистон ҳукумати бунинг учун Россиядан 250 миллион доллар ижара ҳақи тўлашни талабл қилмоқда.

201-ҳарбий база Россиянинг ҳориждаги энг йирик объектларидан бири ҳисобланади. Базада 7000 аскар ҳарбий хизмат ўтайди.