Грузия демократия имтиҳонидан ўтмоқда

Грузия президенти Михаил Саакашвили етакчилигидаги “Бирлашган миллий ҳаракат” 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида мағлубиятга учради.

Бироқ бу мағлубият ўзбек сиёсатчилари ва сиёсатшунослари назарида, аслида, шахсан Саакашвилининг¸ умуман эса Грузиянинг ғалабасидир.

Кузатувчилар назарида¸ Грузиядаги парламент сайловлари Саакашивили раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳот ва демократик қадриятлар имтиҳони ўлароқ кўринди.

Бир вақтда ўтган Беларусдаги сайлов билан таққосланса¸ Грузиянинг бу имтиҳондан яхши ўтгани кузатилди.

Агар Ўзбекистондаги сайлов билан солиштирилса¸ контрастнинг янада бўртишини кўрамиз.

Бир сўз билан айтганда¸ Грузияда бир ҳокимият иккинчиси билан тинчгина алмашди.

Ўз мамлакатида режим алмашиш мавсумини кутаëтган ўзбекистонликлар учун Грузиядаги жараëн ўрнак каби кўринди.

Амалга ошган”Гуржи орзуси”нинг ўзбеклар учун ибрат жиҳатлари нима?

5 октябр куни айни саволни Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида муҳокама қилдик.

Эшиттиришда Грузияда ишлаëтган журналист Олег Панфилов¸ Ўзбекистон Демократик ташаббуслар маркази етакчиси Искандар Худойберганов¸ Ўзбекистон Халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ иштирок этди.

Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниëзова ҳам эшиттиришда қатнашиб¸ Грузиядаги жараëнларни Ўзбекистон билан қиëсий таҳлил қилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Грузияда демократия имтиҳони