Путин ўз юбилейини яқинлари даврасида нишонламоқчи

Путиннинг туғилган кунида Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида бир қанча тадбирлар ўтказиш режаланган.

Россия президенти Владимир Путин бугун 60 ёшга тўлади.

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Путин ўз юбилейини Санкт-Петербургда яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлайди.

Мухолифат фаоллари Путин юбилейи муносабати билан бугун Москвада “Бобойни пенсияга кузатамиз” деб номланган акция ўтказиш ниятидалар. Расмийлар рухсати олинмаган мазкур тадбир флэш-моб шаклида ўтиши тахмин қилинмоқда.

Путиннинг туғилган кунида кремлпараст ёшлар ҳаракатлари ҳам қатор шаҳарларда тадбирлар ўтказишга ҳозирланмоқдалар.