АҚШ Қозоғистонда мухолифат лидери қамалгани хусусида ташвиш билдирди

Владимир Козлов.

Қўшма Штатлар Қозоғистонда мухолифат лидери Владимир Козлов қамоққа ташлангани юзасидан ташвиш билдирди.

Расман рўйхатга олинмаган мухолифатдаги “Олға” партияси етакчиси Козлов душанба куни суд томонидан етти ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Козлов ўтган йили Жанаўзен шаҳрида нефт заводи ишчиларининг оммавий иш ташлашига алоқадор деб топилган.

2011 йил декабрида маошлар оширилиши талаби билан иш ташлаган ишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда 17 одам ҳалок бўлган эди.

52 ёшдаги Владимир Козлов қонунга зид иш қилмаганини таъкидлаб, ўзига нисбатан очилган жиноий иш сиёсий тусга эга эканини айтган.