Ўзбекистонда Ил-114-100 самолёти қуриш тўхтатилди

Ўзбекистонда Ил-114-100 русумидаги йўловчи самолётларни ишлаб чиқариш тўхтатилди.

Avianews.com нашри хабарига кўра, Тошкентдаги “Чкалов” номли авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасида (ТАПОиЧ) қурилган 54 йўловчига мўлжалланган охирги еттинчи самолёт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатига етказиб берилган.

Чкалов заводи биринчи Ил-114-100 самолётини 2001 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га топширган.

Ҳозирда Чкалов заводи қурилиш конструкциялари, маиший мақсадларда ишлатиладиган маҳсулотлар, авиация саноати ва қишлоқ хўжалик соҳаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда.

Нашрга кўра, сентябр ойида “Илюшин” номидаги конструкторлик бюроси журналистларга Ил-114 самолётлари ишлаб чиқаришни Россияга кўчириш бўйича техник-иқтисодий асослар Ўзбекистонга таклиф қилинганини айтган.