Собиқ автобус ҳайдовчиси Венесуэла вице президенти бўлди

Мадуро (ўнгда) Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан.

Яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлган Венесуэла президенти Уго Чавес вице президент лавозимига собиқ ташқи ишлар вазири Николас Мадуро тайинланганини маълум қилди.

Уго Чавес 1991 йилдан бери Венесуэлага президентлик қилиб келади. Якшанба куни ўтган сайловларда у 55 фоиз овоз олиб, мухолифатдаги рақиби Энрике Каприлес устидан ғолиб бўлди.

49 ёшли вице президент Мадуро эса 2006 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган эди. Бу лавозимга тайинлангунига қадар Мадуро автоблус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.