Обама 14 ёшли қизга қилинган ҳужумни қоралади

АҚШ президенти Барак Обама покистонлик толибларнинг 14 ёшли қиз Малали Юсафзайга уюштирган ҳужумини фожеа ва ёввойилик деб атади.

Малали интернетда жангариларнинг Сват водийси аҳолисига нисбатан шафқатсиз муносабати ҳақидаги ҳикоясини эълон қилган эди. Ҳужум оқибатида бошидан ўқ еган Малали операция қилинган. Бироқ унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Мазкур воқеа Полкистон ва хорижда жамоатчиликнинг нафратига сазовор бўлди. Малалини ҳимоя қилиш ва ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан кўплаб акциялар ўтказилди. Мамлакат Бош вазири Парвез Ашраф Малали Юсафзайни “Покистон қизи” деб атади.