БМТ: ҳар йили 10 миллион қиз балоғатга етмай турмушга узатилади

Бирлашган миллатлар ташкилоти қизларнинг эрта турмушга берилишига қарши ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

10 октябр куни жаҳонда биринчи марта нишонланган Қизлар куни арафасида эълон қилинган БМТҳисоботида айтилишича, эрта турмушга чиқарилган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш, уларни чўри қаторида кўриш ҳолатлари кўп такрорланмоқда. Бунинг оқибатида қизларнинг саломатлигига путр етмоқда.

БМТ маълумотига кўра, ҳар йили жаҳонда ёши 18 га тўлмаган 10 миллион қиз мажбуран турмушга узатилади.