Обама ва Ромни ўртасидаги иккинчи дебат

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

АҚШнинг Ню Йорк штатида президентликка номзодлар Барак Обама ва Митт Ромни иккинчи дебатни ўтказишди. Бир ярим соат давом этган баҳс давомида ишсизлик, мамлакатнинг солиқ ва ташқи сиёсатига оид мавзулар тортишилди. Жорий президент Барак Обама республикачи рақиби Митт Ромнини бойлар ҳамда нефт ширкатлари манфаатига ҳизмат қиладиган шахс сифатида танқид қилди. Ўз навбатида Ромни демократ рақиби Обаманинг иқтисодий сиёсатини нишонга олди.