HRW: Ливияда исёнчилар асирларни ўлдирган

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўтган йили Ливияда Муаммар Қаддафий режимига қарши фуқаролик уруши даврида содир этилган оммавий қотилликларни танқид қилди.

Ташкилот “Диктаторнинг ўлими: Сиртдаги қонли қасос” номли ҳисоботида Қаддафий режимига қарши курашган исёнчилар асирга тушган камида 66 одамни ўлдиргани ҳақида маълумот берган.

Халқаро қонунчиликка биноан асирларни ўлдириш ҳарбий жиноят ҳисобланади.