Браҳимий Дамашққа келди. Туркия ҳам ҳайит кунлари Сурияда ўт очишни тўхтатишга чақирди

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли.

БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича вакили Лахдар Браҳимий можарода вақтинча ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилгани Дамашққа келди.

Браҳимийнинг Сурия Президенти Башар ал-Ассад билан учрашиши кутилмоқда. Браҳимий мусулмонларнинг Ийд ал-Адҳа байрами нишонланадиган кунларда можаро иштирокчиларини ўзаро сулҳ тузишга чақирди. Тўрт кун давом этадиган Қурбон ҳайити 26 октябр куни бошланади.

Жума куни Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли ҳам Қурбон ҳайити кунларни Сурияда ўт очишни тўхтатиш чақириқларига қўшилди. Жума куни қилган чиқишида Довудўғли Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчиларни “ҳеч бўлмаганда” мусулмонлар учун муқаддас бўлган Ийд ал-Адҳа кунлари зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

Довудўғли томонлар узоқ муддатли сулҳ тузиш ҳақида ҳам ўйлаб кўришлари лозимлигини қўшимча қилди.

Туркия дипломати бунда Сурия ҳукумати “дарҳол ва ҳеч бир шартсиз” биринчи қадамни қўймоғи лозим, дея таъкидлади.

Ироқ ва Эрон ҳам ўт ўчишни тўхтатишга чақирди ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси Германия бу чақирувни қўллаб-қувватлади.