Остонани президент номи билан номлаш таклиф қилинди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон ҳукуматига яқин гуруҳ мамлакат пойтахти Остонани президент Нурсултон Назарбоев номига ўзгартиришни таклиф қилди.

КазТАГ ва Казинформ ахборот агентликлари хабарига кўра, 11 декабр куни Олмаота шаҳрида ўтказилган матбуот конференциясида “Желтоқсан Жанғырығы” ташкилоти раиси Толеген Алжан бу таклиф парламент ҳамда Маданият ва ахборот вазирлигига жўнатилганини маълум қилган.

Алжанга кўра, парламент қуйи палатаси таклифни расман кўриб чиқишга қарор қилган.

Толеген Алжан пойтахтни Назарбоев ёки Нурсултон, деб аташни Қозоғистон халқи ҳал қилишини қўшимча қилган.