Тожикистонда оилавий зўравонликка қарши илк қонун қабул қилинди

Тожикистон парламенти оиладаги зўравонликка қарши қаратилган мамлакатнинг биринчи қонунини маъқуллади.

Бундай қонун аёллар ҳуқуқларини яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилгани айтилмоқда.

Озодлик мухбирига кўра, оилавий зўравонликка қарши қонунни бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазолар, жумладан, 15 кунга озодликдан маҳрум этиш ва жаримага тортиш каби жазо қўллаш назарда тутилган.

Қонунда ёш оилаларда зўравонлик рўй беришининг олдини олишда кексалар фаол бўлиши кераклиши қайд қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, 2010 йилда Тожикистонда 200дан ортиқ аёл ўз жонига қасд қилган.

Бундай воқеаларнинг аксари оиладаги зўравонликлар билан боғлиқ бўлган. Тожикистонда оилавий зўравонликдан жабрланган шахслар учун тахминан 30та марказ ташкил қилинган.

У ерда жабрланган аёлларлар ўз муаммоларини муҳокама қилиши, ҳуқуқий маслаҳатлар олиши ва ҳатто уларга вақтинча бошпана берилиши мумкин.