Хитойга янги бош вазир тайинланди

Хитойнинг янги президенти Си Цзинпин (ўнгда) ва янги бош вазири Ли Кецян.

Хитой парламенти Ли Кецянни расман бош вазир этиб тайинлади. Ли Хитой Коммунистик партиясидаги иккинчи олий лавозимга ўтирди ва дуёнинг иккинчи йирик иқтисоди учун масъулиятни қабул қилиб олди.

Ли мазкур лавозимни собиқ бош вазир Вен Жибаодан қабул қилиб олди.

Пайшанба куни Хитой парламенти Си Цзинпинни Хитой президенти этиб тайинлаган эди. У Хитойни 10 йил бошқарган Ху Цзинтао ўрнини эгаллади.