Суриядаги ҳаво зарбасидан 12 бола ҳалок бўлди

Сурия шимолида ҳукумат кучлари томонидан якшанба куни амалга оширилган икки авиарейд чоғида 12 нафар бола ҳалок бўлди.

Ҳаво зарбаларидан бири Сурия шимолий-шарқидаги курдлар яшайдиган қишлоққа, бошқаси эса Дамашқ мавзеларидан бирига қарата берилган. Бу ҳақда France-Presse агентлиги Сурия мухолифати ичидаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Айни пайтда мамлакат жанубида жойлашган Дараа вилоятида ҳукумат кучлари меъморий обида ҳисобланмиш Умарий масжиди минорасини бузганлари ҳақида ҳам хабар қилинмоқда.